Архив рубрики: Тоғай Мурод ҳақида

Маҳмуд Абулфайз. Тоғай Мурод далалари

      Комментарии к записи Маҳмуд Абулфайз. Тоғай Мурод далалари отключены

Агар ой бўлсанг ҳам кўчамдан ўтма. Тилак Жўра. Адабиётдан озми-кўпми хабарингиз бор. Биларсиз, балки билмассиз, ўзбек адабиётида ёрқин из қолдирган машҳур адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод Сурхондарё вилояти Олтинсой туманининг Хўжасоат қишлоғидан бўлади. Бу қишлоқ ўзбек адабиётига, мустақил Ватан адабиётига ҳам кирди. Бутун тамойиллари, одамлари, уларнинг феъл-атвори, урф-одатлари, тўй-томошалари, кўпкари, курашлари билан адабиётда мустаҳкам ўрин олган Хўжасоатни, борингки, Олтинсойни,… Давоми »

Сулаймон Облоқулов. Кўнгли беҳад нозик эди

      Комментарии к записи Сулаймон Облоқулов. Кўнгли беҳад нозик эди отключены

— Ана, Тоғай Мурод ! Биз машинадамиз. Шоира Қутлибека Раҳимбоева машина ойнасидан ташқарига юзланиб, шундай деди. Мен шу ондаёқ ташқарига кўз ташлаган бўлсам-да, Тоғай Муродни кўра олмадим. Бизнинг машина йўлкадан боряпти. Ёзувчилар уюшмаси биноси олдида тўхтади. «Шарқ юлдузи» таҳририяти ҳам шу бинода жойлашган бўлиб, биз ҳозир шу ерга келган эдик. «Шарқ юлдузи»нинг иш фаолияти нашриётимизнинг иш фаолияти билан чамбарчас боғлиқ… Давоми »

Саид Мурод. «Бошимни зўр ишга бериб қўйибмен»

      Комментарии к записи Саид Мурод. «Бошимни зўр ишга бериб қўйибмен» отключены

Тоғай Мурод ака «Отамдан қолган далалар» романи сўнгида берган «Мен» номли таржимаи ҳолида «Фан ва турмуш» журналида икки йил муҳаррир бўлиб ишладим», деб ёзади. Дар­ҳақиқат, у таниқли ёш ёзувчи сифатида номи чиқа бошлаган кезлари илмий-оммабоп журналда ишлади. Бу иш, албатта, вақтинчалик эди. Унинг ўзи: «Ўттиз-ўттиз беш ёшларгача уйланмайман, оила қурмайман, бирор идорада фақат тирикчилик учун ишлайман», деб ёзганди. У киши… Давоми »

Собир Ўнар. Чинакам устоз

      Комментарии к записи Собир Ўнар. Чинакам устоз отключены

Тоғай Мурод том маънодаги, яъни ҳақиқий адабиёт талабларига жавоб бера оладиган чинакам ёзувчи эди. У ўзининг илк қиссаси — «Юлдузлар мангу ёнади»дан бошлабоқ ўқувчисини дарров топиб олди. Китобхонларни оҳанрабодек тортиб кетди. Кўпчилик адибларга насиб бўлмайдиган бир воқеа рўй берди: «Хўш, Тоғай Мурод энди нима ёзаркин?» — деган кутиш иштиёқи пайдо бўлди. Айтиш керакки, адибимиз умрининг охиригача бу юмушни шараф билан… Давоми »

Бобоқул Норқобул. «Боламни ҳеч кимга бермайман!»

      Комментарии к записи Бобоқул Норқобул. «Боламни ҳеч кимга бермайман!» отключены

1996 йилнинг баҳори эди. Мен Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигида хизмат қилиб юрган кезларим. Бир кун қабулимга ёзувчи Тоғай Мурод рафиқалари Маъсума опа ҳамроҳлигида шаҳд билан кириб келди. Мен уларни кутиб олиб, таниқли ёзувчимизни нима безовта қилганини аниқлашга ҳаракат қилдим. Котибага чой киритиб беришни илтимос қилиб, Тоғай ака билан ҳол-аҳвол сўрашдим. Тоғай ака жаҳлини аранг босиб тургани унинг… Давоми »

Ҳулкар Тўйманова. Бир суҳбат тарихи

      Комментарии к записи Ҳулкар Тўйманова. Бир суҳбат тарихи отключены

2003 йилнинг март ойлари охири бўлса керак, ёзувчи Тоғай Муродга сим қоқиб, «Бизнинг «Маърифат» газетамизда «Меҳмонхона» саҳифаси бор. «Меҳмонхона»мизга Сизни таклиф қилмоқчи эдик», дедим. Телефон гўшагидан унинг норози оҳанг­даги овози эшитилди: — Нима учун айнан мени таклиф қиляпсиз? Мен ҳам бўш келмадим: — Чунки сиз эл назарига тушган ёзувчилардансиз. Тоғай Мурод ака яна рўйхушлик бермади: «Мен газетага ҳам, радио-телевидениега ҳам… Давоми »

Меҳринисо Ойдинова. Мен билган Тоғай Мурод

      Комментарии к записи Меҳринисо Ойдинова. Мен билган Тоғай Мурод отключены

Илк таассурот Биз ёзувчининг жуфти ҳалоли бўлмиш Маъсумахоним билан бир дам тортишиб қолдик… У ўзини мутлақо унутиб, борлиғини тортиқ этгани, ҳар нафас, ҳар онини унинг орзу-истакларию, унинг нигоҳлари билан кўргани азиз ва «зулмкор», содда ва бағрикенг, тўпори ва бир сўзли, меҳрибон ва оқкўнгил, жайдари ва қаттиққўл, мағрур ва жонкуяр, жон-дилидан севгани, кўнгил гавҳари бўлмиш ёзувчи Тоғай Мурод ҳузурига шошарди… Шошарди-ю,… Давоми »

Дилфуза Шомаликова. Тақдирга айланар сўзлар

      Комментарии к записи Дилфуза Шомаликова. Тақдирга айланар сўзлар отключены

Ёзилган ҳар бир сўз тақдирга айланади, дейди улуғлар… Талабаликнинг илк йили. Ҳамкурсларнинг бир гуруҳи шеър­ларни ёддан айтса, яна бир гуруҳи бўлардики… насрни назмдан-да зиёда ёд оларди. Хайриддин Султонов, Мурод Муҳаммад Дўст, Тоғай Мурод асарлари… Уларни ёш кўнглимиз улуғ билди, асарларини азиз. Бу ижодкорлар билан бўладиган учрашув кечалари орзулар эди… Шундай кунларнинг бирида ёзувчи Тоғай Мурод опамизга «одам қўйди». Тўй куни… Давоми »

Чори Нуруллаев. Менинг ҳамқишлоғим

      Комментарии к записи Чори Нуруллаев. Менинг ҳамқишлоғим отключены

Ана шу фикрдан ҳамиша кўнглим фахр-ифтихор туйғуларига тўлади. Ҳа, мен машҳур адиб билан ҳамқишлоқ эканлигимдан, бир пайтлар унга укадай яқин бўлиб қолганимдан фахр­ланаман! Ҳамқишлоғимиз халқ ёзувчиси Тоғай Мурод киндикдай миттигина Хўжасоат қишлоғимизни, қолаверса, бутун Сурхон воҳасини «Юлдузлар мангу ёнади», «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар» каби ўлмас, бетакрор қиссаларида санъаткорона тасвирлаб, оламга танитди. Ана шу элимизни оламга танитишдай фахр туйғуси… Давоми »

Юрий Подпоренко. Тоғай Мурод асарлари таржима қилиниши шарт

      Комментарии к записи Юрий Подпоренко. Тоғай Мурод асарлари таржима қилиниши шарт отключены

Минг таассуфки, мен Тоғай Мурод ҳақида мазкур жанр учун керакли бўлган хотираларни келтира олмайман. Чунки биз у билан ҳаётлигида шунчаки бир-икки оғиз гаплашиб турардик, холос. Бу суҳбатлар эса ҳеч қандай хотира учун асос бўлмайди. Лекин мен адиб номи ҳамда у яратган наср кишида қандай таассуротлар қолдирганини айтиб ўтишим жоиз. Мен дастлаб Тоғай Мурод номини Раҳимжон Отаевнинг XX аср 80-йиллари ўрталаридаги… Давоми »