Бир тун… яқиндагина… куни кеча Зиёдулла чавандознинг Тарлон оти кишнади. Одатда, от ё шоду хуррамликда, ё кулфатда кишнайди. Афсуски, бу гал Тарлон от кулфатни сезгандай безовта бўлди. У ўша томонда, Сурхон тоғларида, Хўжасоат қишлоғининг дашту қирларида, тўлқинланиб ётган кўм-кўк адирларда кишнаётган пайтда ёзувчи Тоғай Мурод оламдан ўтди… Тарлон от — у яратган образ — Зиёдулла чавандознинг Тарлон отига кўп ёмон… Давоми »
— Дунёда кўпгина халқлар, ўзларининг ҳеч бўлмаганда битта спортини жаҳон миқёсига кўтарган. Биздан эса жаҳонга кўтарилган биттаям спорт тури йўқ — Бу ўзимизга боғлиқ… «Юлдузлар мангу ёнади» қиссасидан Ўша йили бошимга икки марта бахт қуши қўнди. Минг тўққиз юз етмиш бешинчи йил. Ўн биринчи сентябр. Тошкент. «Салом» чойхонаси. Қашқадарёликлар йиғилдик. Сабаби, ўша йили мен самбо кураши бўйича Минск шаҳрида ўтказилган… Давоми »
Оилавий альбомимизда бир рангли сурат сақланади. Унда Тоғай Мурод ва Маъсума Аҳмедованинг бахтли дақиқалари муҳрланган. Никоҳ оқшомида олинган бу сурат орқасига Тоғай Муроднинг самимий дил сўзлари битилган. 1984 йили «Гулистон» журнали бўлим мудири, раҳматлик Шомурод Сиддиқов менга телефон қилиб қолди: — Шоир, келмасангиз бўлмайди, бир савоб иш чиқиб қолди. Шомурод ака одамларнинг бошини қовуштириб юрадиган, тўйларда кайвонилик қиладиган инсон эди…. Давоми »
(Мустақиллик адабиётининг туғилиши) Тоғай Мурод билан университетда бир даврда (1966-71) ўқиганмиз. У журналистика бўйича, мен филология соҳасидан сабоқ олганмиз. У Сурхондарёда туғилган, мен Қашқадарёда. Бир замин, бир феълли одамлар фарзандлари эканлигимиз шундан. Собир Мирвалиев «Ўзбек адиблари» деган китоб ёзадиган бўлди. Профессор менга ўз китобига масъул муҳаррирлик қилишимни таклиф этди. Жон деб рози бўлдим. Мирвалиев Тоғай Муроддан ўзи ҳақида маълумот ололмай… Давоми »
Тоғай Мурод адабиётга, атоқли ёзувчи Саид Аҳмад ибораси билан айтганда, тутаб эмас, ёниб кириб келган эди. Адабиёт санъатнинг шундай қийин, мураккаб турики, унга бутун борлиғи, ҳаёт тарзини бахшида қилганларгина умрбоқий асарлар яратиш бахтига муяссар бўла оладилар. Раҳматлик Тоғай Мурод шундай бахтга сазовор адиблардан эди. У нисбатан қисқа умрини тўла-тўкис адабиётга бағишлаган эди. Балки шу боисдандир, унинг ёзганлари орасида «иккинчи нави… Давоми »
Адашмасам, ўн бир ёшларда эдим. Ток кесиш маҳали бўлса керак, отам раҳматлик билан бирга кечқурун боғдан қайтаётган эдик. Йўлда менга тенгдош бола озроқ ўтин орқалаб олиб, бир кишига эргашиб келаётган экан. Отам у киши билан саломлашиб: — Қани, Абдуғаффорбой, йигит ҳам катта бўлиб қолдими? — деб сўради. Ўз навбатида у одам ҳам: — Худога шукр, йигит бўлиб қолди, боғнинг токини… Давоми »
Шоирлар Худонинг қаролларидир. Н.Гумелев. 1. Мен Тоғай Муродни юздан ошиб кетса керак, деб юрардим, чунки у сигарет чекмас, деярли ҳар куни бадантарбия машқлари билан шуғулланар, ҳар қандай шароитда югуришни канда қилмас, бунинг устига, бошлиғидан дакки эшитавериб, сочи оқариб кетадиган вазифаларда ҳам ишламас, Худо берган ризққа қаноат қилиб, яъни бизга ўхшаб, иморат соламан, машина оламан, элга тўй бераман деб ўзини ўтга-чўққа… Давоми »
Чиноргинам, яшил-сариқ либосинг йўқ, Ниқоб кийган дарахтларга ҳавасинг йўқ. Ялангоёқ қулдай Ҳаққа яқиндирсан, Кетар бўлсанг, йўлинг тўсар қафасинг йўқ, Бу дунёга, бу рўёга ҳавасинг йўқ, Чиноргинам… Шамсия 1-лавҳа Хўжасоатдаги дорихонада ишлайдиган Эшқул баъзи пайтлар уйга мақтаниб келгич эди: — Кеча Тошкентдан Тоғай Мурод келди. Роса гурунгни урдик. Тоғай Мурод билан ҳамсуҳбат бўлган Эшқул кўзимга энг зўр одам кўринарди. Лекин… Давоми »
Хабар Мен, ўтган асрнинг 80-йилларида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида ишлардим. Тоғай Муродни истеъдодли ёзувчи сифатидагина билар, у билан яқиндан таниш эмасдим. «Ойдинда юрган одамлар», «От кишнаган оқшом» қиссаларига муҳаррирлик қилиш шарафига муяссар бўлгунимга қадар, Тоғай Мурод билан шунчаки салом-алик қилар, жиддий суҳбат қурган эмасдим. Бир куни мени ўша пайтлардаги нашриёт директори Жуманиёз Жабборов кабинетига чақириб қолишди. Хонада… Давоми »
Тоғай ака билан мен саксонинчи йиллар бошида устоз Рауф Парфи хонадонида танишган эдим. Тунги шеьрхонлик, баҳс-мунозаралардан сўнг Тошкент Трактор заводи мавзесидан шаҳар маркази томон бирга қайтдик. Негадир Тоғай аканинг кайфияти йўқ эди. Дабдурустдан: — Янги квартира топишим керак! — деб қолдилар. Бу сўзларни у ички изтироб, дард билан айтди. Юзларидаги изтиробни кўриб ачиниб кетдим. — Ҳозирги квартирам хўжайини ўғлини уйлантиряпти…. Давоми »