Раҳмон Қўчқор. “Ўткан кунлар”нинг давоми

      Комментарии к записи Раҳмон Қўчқор. “Ўткан кунлар”нинг давоми отключены

Ҳар бир миллий адабиётда вақти-вақти билан шундай асарлар пайдо бўладики, уларнинг аҳамияти таркибидаги бадиий, эстетик, маърифий қиммат билангина эмас, балки, биринчи галда, жамиятга кўрсатадиган катта ижтимоий-сиёсий таъсири билан белгиланади. Муҳаббат ва нафрат, ҳақ ва ноҳақлик, имон ва риё каби алоҳида мавзулар бўрттириб марказига чиқарилган, маълум гуруҳ ёки ёшдаги кишилар танлаб (таъбига қараб) ўқиши мумкин бўлган китоблардан фарқ қилароқ, бу асарларни… Давоми »

Саид Аҳмад. Сўз заргари

      Комментарии к записи Саид Аҳмад. Сўз заргари отключены

Ҳеч бир ёзувчига ўхшамаган ажойиб адибимиз Тоғай Мурод кўп вақт Паркентда ижод қилди. Паркентнинг сўлим Кумушкон томонлари қайсидир жиҳатлари билан у туғилиб-ўсган олис Сурхоннинг Хўжасоат қишлоғини эслатиб турарди. Хўжасоатда жазирама қирқ етти даражага етади. Кумушконда эса ўттиз икки-ўттиз беш даражадан ошмайди. Тоғай мана шу нафас олса бўғзини куйдирадиган қайноқ ҳавони, устига чиқиб тик турсанг, калишни эритиб юборадиган оловдек товатошларни соғиниб… Давоми »

Одил Ёқубов. Менинг хотираларим

      Комментарии к записи Одил Ёқубов. Менинг хотираларим отключены

Тоғай Мурод, шубҳасиз, XX асрнинг етмишинчи йилларида адабиётимизга кириб келган истеъдодли ёзувчи. Ўша йиллардаёқ, у ўзининг «Юлдузлар мангу ёнади», «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар» ва бошқа асарлари билан машҳур бўлиб кетди. Мен уни биринчи марта Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида бош муҳаррир муовини бўлиб ишлаган пайт­ларимда кўргандим. Тоғай Муроднинг биринчи қиссаси «Юлдузлар мангу ёнади» шу нашриётда чоп… Давоми »

Пиримқул Қодиров. Қалби асарларида қолган адиб

      Комментарии к записи Пиримқул Қодиров. Қалби асарларида қолган адиб отключены

Бутун қалб бойлигини ва бор истеъдодини бир нуқтага йиғиб, қоғозга тирик тушира оладиган ёзувчигина китобхонни ҳаяжонга соладиган, унинг кўнгил мулкига айланадиган асарлар яратади. Раҳматлик Тоғай Мурод ана шундай қалби бой, истеъдоди ёрқин адиблардан эди. Ёзувчининг асарларидаги ўзига хос, такрорланмас фазилатлар унинг туғилиб-ўсган юрти, тупроғи олинган жойларнинг таровати билан нақадар боғлиқ эканини мен Сурхондарёнинг Хўжасоат деб аталмиш қишлоғидан олган таассуротларимга қиёслаб… Давоми »

Шуҳрат Аббосов. Халқи каби барҳаёт

      Комментарии к записи Шуҳрат Аббосов. Халқи каби барҳаёт отключены

Менинг Тоғай Мурод билан танишишим, ўзим учун уни катта ёзувчи сифатида кашф этишим жуда қизиқ бўлган. Ҳаммаси бир тасодифдан бошланган эди. Бир куни «Ўзбекфильм»да ўтирсам, ҳовлиқиб актёр Мурод Ражабов келиб қолди: — Шуҳрат ака, кечирасиз, хаёлингизни буздим, — деди. — Ҳозир бир ишни зудлик билан қилмасак, кейин кеч бўлади. — Нима, нимани гапиряпсан? — дедим ҳеч нарсага тушунолмай ҳайрон бўлиб…. Давоми »

Тўра Мирзаев. Отлар ҳам йиғлайдими?

      Комментарии к записи Тўра Мирзаев. Отлар ҳам йиғлайдими? отключены

Ўзбек адабиёти тараққиётига муносиб ҳисса қўшган, унинг ривожида беистисно катта из қолдирган истеъдодли ёзувчи Тоғай Мурод менинг хотирамда ҳамиша ўқиб-ўрганишга чан­қоқ ёш ижодкор, ҳаётнинг кўплар эътибор бермайдиган ички томонларини билишга, кузатишга доимий равишда ҳаракат қилаётган навқирон адиб, шу орқали адабиётда ўз сўзини айтишга жиддий киришган, ўз йўли, ўз услубини тинмай шакллантираётган изланувчан носир сифатида қолган. Чунки менинг қуйидаги ёдномаларим унинг… Давоми »

Жуманиёз Жабборов. Ўхшаса, ўзига ўхшайди

      Комментарии к записи Жуманиёз Жабборов. Ўхшаса, ўзига ўхшайди отключены

Биз кўпинча ўтмишда ўтган буюк ижодкорларимизни табиа­тан тайёр, шаклланган ҳолда инъом этилган мислсиз зотлар деб биламиз ва бошқача бўлишини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Гўё улар шундай яралганлар-у, шу ҳолича яшаб ўтганлар. Ҳолбуки, халқ ардоқлаган ҳақиқий ижодкор бўлиш учун қанчалар меҳнат қилинади, қанча заҳмат-машаққатлар чекилади. Мен шулар хусусида ўйлар эканман, катта бир халқ адибининг ижодий ўсишига гувоҳ бўлганлигимдан ўзимни бахтиёр ҳис… Давоми »

Умарали Норматов. Жаҳон адабиётига ошуфта кўнгил

      Комментарии к записи Умарали Норматов. Жаҳон адабиётига ошуфта кўнгил отключены

ёхуд сокин қалб изтироблари Ўтган аср 60-йилларининг охирлари. Зилзиладан сўнг Тала­балар шаҳарчаси биқинида университет домлалари учун қурилган бинодан оиламизга ажратилган хонага яқиндагина кўчиб борганмиз. Шу орада қадрдоним Маҳмуд Саъдий тўладан келган ўртабўй бир йигитни бошлаб келди. «Танисангиз керак, талабангиз Тоғаймурод Менгноров, журналистика бўлимида ўқийди, ҳикоялар ёзади», дея таништирди ҳамроҳини. Дарҳол танидим, у ўқийдиган гуруҳга «Эстетика ва адабиётшунослик асослари»дан дарс берганман…. Давоми »

Носир Фозилов. Укадек азиз, дўстдек қадрдон эди

      Комментарии к записи Носир Фозилов. Укадек азиз, дўстдек қадрдон эди отключены

Яхши одам ҳақида, айниқса ўзингга яқин одам ҳақида хотира сўзлаш қийин. Масалан, Тоғай Мурод ҳақида у фалон йили Сурхонда туғилган, фалон, писмадон асарлари бор, талай-талай унвонлару нишонларга сазовор бўлган, десак қуруқ гап бўлиб қолади. Буни ҳурматли олимларимиз гапиргани маъқул. Биз эса кўпроқ Тоғайнинг одамгарчилиги, феъл-атвори ҳақида гапирганимиз маъқул. Мен Тоғай Мурод билан қаерда, қай йўсин танишганлигимни ҳеч эслай олмайман… Бу… Давоми »

Неъмат Аминов. Куёв сарпоси излаб…

      Комментарии к записи Неъмат Аминов. Куёв сарпоси излаб… отключены

(Ёзувчи Тоғай Мурод ҳақидаги хотиралардан) Оллоҳ раҳматига олган бўлсин, Тоғай Мурод ёрқин ранглар, мунис-мунис оҳанглар ёзувчиси эди. У қисса битмасди. балки бор овози билан ҳазин-ҳазин шеьр ўқирди, қўшиқ айтарди. Бу шеърда ўзига хос сирли оҳанг, жозиба оҳанрабодек жилоланиб туради. Дарҳақиқат, Тоғай Муроднинг дастлабки қиссалари — «Ойдинда юрган одамлар», «Юлдузлар мангу ёнади», «От кишнаган оқшом» ана шундай асарлар жумласидандир. Шу хил… Давоми »