Жўра Қодиров. Атоқли адибнинг фирқа зулмидан хўрлангани ҳақида

      Комментарии к записи Жўра Қодиров. Атоқли адибнинг фирқа зулмидан хўрлангани ҳақида отключены

Чиноргинам, яшил-сариқ либосинг йўқ, Ниқоб кийган дарахтларга ҳавасинг йўқ. Ялангоёқ қулдай Ҳаққа яқиндирсан, Кетар бўлсанг, йўлинг тўсар қафасинг йўқ, Бу дунёга, бу рўёга ҳавасинг йўқ, Чиноргинам… Шамсия   1-лавҳа Хўжасоатдаги дорихонада ишлайдиган Эшқул баъзи пайтлар уйга мақтаниб келгич эди: — Кеча Тошкентдан Тоғай Мурод келди. Роса гурунгни урдик. Тоғай Мурод билан ҳамсуҳбат бўлган Эшқул кўзимга энг зўр одам кўринарди. Лекин… Давоми »

Мирзапўлат Тошпўлатов. Кунлардан бир кун…

      Комментарии к записи Мирзапўлат Тошпўлатов. Кунлардан бир кун… отключены

Хабар Мен, ўтган асрнинг 80-йилларида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида ишлардим. Тоғай Муродни истеъдодли ёзувчи сифатидагина билар, у билан яқиндан таниш эмасдим. «Ойдинда юрган одамлар», «От кишнаган оқшом» қиссаларига муҳаррирлик қилиш шарафига муяссар бўлгунимга қадар, Тоғай Мурод билан шунчаки салом-алик қилар, жиддий суҳбат қурган эмасдим. Бир куни мени ўша пайтлардаги нашриёт директори Жуманиёз Жабборов кабинетига чақириб қолишди. Хонада… Давоми »

Чоршамъ. «Шоир укам, яхши!»

      Комментарии к записи Чоршамъ. «Шоир укам, яхши!» отключены

Тоғай ака билан мен саксонинчи йиллар бошида устоз Рауф Парфи хонадонида танишган эдим. Тунги шеьрхонлик, баҳс-мунозаралардан сўнг Тошкент Трактор заводи мавзесидан шаҳар маркази томон бирга қайтдик. Негадир Тоғай аканинг кайфияти йўқ эди. Дабдурустдан: — Янги квартира топишим керак! — деб қолдилар. Бу сўзларни у ички изтироб, дард билан айтди. Юзларидаги изтиробни кўриб ачиниб кетдим. — Ҳозирги квартирам хўжайини ўғлини уйлантиряпти…. Давоми »

Маҳмуд Абулфайз. Тоғай Мурод далалари

      Комментарии к записи Маҳмуд Абулфайз. Тоғай Мурод далалари отключены

Агар ой бўлсанг ҳам кўчамдан ўтма. Тилак Жўра. Адабиётдан озми-кўпми хабарингиз бор. Биларсиз, балки билмассиз, ўзбек адабиётида ёрқин из қолдирган машҳур адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоғай Мурод Сурхондарё вилояти Олтинсой туманининг Хўжасоат қишлоғидан бўлади. Бу қишлоқ ўзбек адабиётига, мустақил Ватан адабиётига ҳам кирди. Бутун тамойиллари, одамлари, уларнинг феъл-атвори, урф-одатлари, тўй-томошалари, кўпкари, курашлари билан адабиётда мустаҳкам ўрин олган Хўжасоатни, борингки, Олтинсойни,… Давоми »

Сулаймон Облоқулов. Кўнгли беҳад нозик эди

      Комментарии к записи Сулаймон Облоқулов. Кўнгли беҳад нозик эди отключены

— Ана, Тоғай Мурод ! Биз машинадамиз. Шоира Қутлибека Раҳимбоева машина ойнасидан ташқарига юзланиб, шундай деди. Мен шу ондаёқ ташқарига кўз ташлаган бўлсам-да, Тоғай Муродни кўра олмадим. Бизнинг машина йўлкадан боряпти. Ёзувчилар уюшмаси биноси олдида тўхтади. «Шарқ юлдузи» таҳририяти ҳам шу бинода жойлашган бўлиб, биз ҳозир шу ерга келган эдик. «Шарқ юлдузи»нинг иш фаолияти нашриётимизнинг иш фаолияти билан чамбарчас боғлиқ… Давоми »

Саид Мурод. «Бошимни зўр ишга бериб қўйибмен»

      Комментарии к записи Саид Мурод. «Бошимни зўр ишга бериб қўйибмен» отключены

Тоғай Мурод ака «Отамдан қолган далалар» романи сўнгида берган «Мен» номли таржимаи ҳолида «Фан ва турмуш» журналида икки йил муҳаррир бўлиб ишладим», деб ёзади. Дар­ҳақиқат, у таниқли ёш ёзувчи сифатида номи чиқа бошлаган кезлари илмий-оммабоп журналда ишлади. Бу иш, албатта, вақтинчалик эди. Унинг ўзи: «Ўттиз-ўттиз беш ёшларгача уйланмайман, оила қурмайман, бирор идорада фақат тирикчилик учун ишлайман», деб ёзганди. У киши… Давоми »

Собир Ўнар. Чинакам устоз

      Комментарии к записи Собир Ўнар. Чинакам устоз отключены

Тоғай Мурод том маънодаги, яъни ҳақиқий адабиёт талабларига жавоб бера оладиган чинакам ёзувчи эди. У ўзининг илк қиссаси — «Юлдузлар мангу ёнади»дан бошлабоқ ўқувчисини дарров топиб олди. Китобхонларни оҳанрабодек тортиб кетди. Кўпчилик адибларга насиб бўлмайдиган бир воқеа рўй берди: «Хўш, Тоғай Мурод энди нима ёзаркин?» — деган кутиш иштиёқи пайдо бўлди. Айтиш керакки, адибимиз умрининг охиригача бу юмушни шараф билан… Давоми »

Бобоқул Норқобул. «Боламни ҳеч кимга бермайман!»

      Комментарии к записи Бобоқул Норқобул. «Боламни ҳеч кимга бермайман!» отключены

1996 йилнинг баҳори эди. Мен Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлигида хизмат қилиб юрган кезларим. Бир кун қабулимга ёзувчи Тоғай Мурод рафиқалари Маъсума опа ҳамроҳлигида шаҳд билан кириб келди. Мен уларни кутиб олиб, таниқли ёзувчимизни нима безовта қилганини аниқлашга ҳаракат қилдим. Котибага чой киритиб беришни илтимос қилиб, Тоғай ака билан ҳол-аҳвол сўрашдим. Тоғай ака жаҳлини аранг босиб тургани унинг… Давоми »

Ҳулкар Тўйманова. Бир суҳбат тарихи

      Комментарии к записи Ҳулкар Тўйманова. Бир суҳбат тарихи отключены

2003 йилнинг март ойлари охири бўлса керак, ёзувчи Тоғай Муродга сим қоқиб, «Бизнинг «Маърифат» газетамизда «Меҳмонхона» саҳифаси бор. «Меҳмонхона»мизга Сизни таклиф қилмоқчи эдик», дедим. Телефон гўшагидан унинг норози оҳанг­даги овози эшитилди: — Нима учун айнан мени таклиф қиляпсиз? Мен ҳам бўш келмадим: — Чунки сиз эл назарига тушган ёзувчилардансиз. Тоғай Мурод ака яна рўйхушлик бермади: «Мен газетага ҳам, радио-телевидениега ҳам… Давоми »

Меҳринисо Ойдинова. Мен билган Тоғай Мурод

      Комментарии к записи Меҳринисо Ойдинова. Мен билган Тоғай Мурод отключены

Илк таассурот Биз ёзувчининг жуфти ҳалоли бўлмиш Маъсумахоним билан бир дам тортишиб қолдик… У ўзини мутлақо унутиб, борлиғини тортиқ этгани, ҳар нафас, ҳар онини унинг орзу-истакларию, унинг нигоҳлари билан кўргани азиз ва «зулмкор», содда ва бағрикенг, тўпори ва бир сўзли, меҳрибон ва оқкўнгил, жайдари ва қаттиққўл, мағрур ва жонкуяр, жон-дилидан севгани, кўнгил гавҳари бўлмиш ёзувчи Тоғай Мурод ҳузурига шошарди… Шошарди-ю,… Давоми »