Дилфуза Шомаликова. Тақдирга айланар сўзлар

      Комментарии к записи Дилфуза Шомаликова. Тақдирга айланар сўзлар отключены

Ёзилган ҳар бир сўз тақдирга айланади, дейди улуғлар… Талабаликнинг илк йили. Ҳамкурсларнинг бир гуруҳи шеър­ларни ёддан айтса, яна бир гуруҳи бўлардики… насрни назмдан-да зиёда ёд оларди. Хайриддин Султонов, Мурод Муҳаммад Дўст, Тоғай Мурод асарлари… Уларни ёш кўнглимиз улуғ билди, асарларини азиз. Бу ижодкорлар билан бўладиган учрашув кечалари орзулар эди… Шундай кунларнинг бирида ёзувчи Тоғай Мурод опамизга «одам қўйди». Тўй куни… Давоми »

Чори Нуруллаев. Менинг ҳамқишлоғим

      Комментарии к записи Чори Нуруллаев. Менинг ҳамқишлоғим отключены

Ана шу фикрдан ҳамиша кўнглим фахр-ифтихор туйғуларига тўлади. Ҳа, мен машҳур адиб билан ҳамқишлоқ эканлигимдан, бир пайтлар унга укадай яқин бўлиб қолганимдан фахр­ланаман! Ҳамқишлоғимиз халқ ёзувчиси Тоғай Мурод киндикдай миттигина Хўжасоат қишлоғимизни, қолаверса, бутун Сурхон воҳасини «Юлдузлар мангу ёнади», «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар» каби ўлмас, бетакрор қиссаларида санъаткорона тасвирлаб, оламга танитди. Ана шу элимизни оламга танитишдай фахр туйғуси… Давоми »

Юрий Подпоренко. Тоғай Мурод асарлари таржима қилиниши шарт

      Комментарии к записи Юрий Подпоренко. Тоғай Мурод асарлари таржима қилиниши шарт отключены

Минг таассуфки, мен Тоғай Мурод ҳақида мазкур жанр учун керакли бўлган хотираларни келтира олмайман. Чунки биз у билан ҳаётлигида шунчаки бир-икки оғиз гаплашиб турардик, холос. Бу суҳбатлар эса ҳеч қандай хотира учун асос бўлмайди. Лекин мен адиб номи ҳамда у яратган наср кишида қандай таассуротлар қолдирганини айтиб ўтишим жоиз. Мен дастлаб Тоғай Мурод номини Раҳимжон Отаевнинг XX аср 80-йиллари ўрталаридаги… Давоми »

Боир Холмирзаев. Сабоқ

      Комментарии к записи Боир Холмирзаев. Сабоқ отключены

Санъат оламида минг тўққиз юз етмиш саккизинчи йилдан буён хизматдаман. Айнан мусиқали драма театрида ишлай бошлаганимга ана шунча йил бўлибди… Озми-кўпми оқ-қоранинг фарқига борадиган пайтимизда мен бир ёзувчи билан ошно бўлдим. У Тоғай Мурод бўлди. Ижодий диапазонда мени энг кўп тўлқинлантирган, қалбимни ларзага солиб, қалқитган асар ҳақида гап кетганда, мен, аввало, у кишини тилга олиб, унинг «Ойдинда юрган одамлар» қиссасини… Давоми »

Умида Тўлаганова. Замондошлик қувончи

      Комментарии к записи Умида Тўлаганова. Замондошлик қувончи отключены

Мен машҳур ўзбек адиби Тоғай Мурод билан бир даврда яшадим, унинг бетакрор миллий руҳдаги асарларидан баҳраманд бўлдим. Афсуски, менга у киши билан танишиш, дилдан суҳбатлашиш насиб этмади. Тоғай Мурод ҳақида хотираларим бўлмаса-да, қаламидан томган сатрлар орқали унинг диди, савияси, юрак тафтини ҳис қилиб тураман. Ҳа, гарчанд мен адиб билан кўришмаган бўлсам-да, ўзимни у билан жуда яқиндай сезаман, ёзувчи тўғрисида, унинг… Давоми »

Саъдина Бобомуродова. Сизни бир кўрмоқ истардим…

      Комментарии к записи Саъдина Бобомуродова. Сизни бир кўрмоқ истардим… отключены

ёхуд Тоғай Мурод асарлари мухлисининг армони Сиз тонгларда, шомларда хонадонимизга тоза эпкиндай кириб келардингиз. Болаларим тонг-ла сизни ёдларди: — Дада, яхши бола бўлиб юрсам, «Домино тулки»ни ўқиб берасиз-а?… — Ая, биз бугун боғчамизнинг олдида «Асл Аналастон мушуги»ни кўрдик!   * * * Сизни бир кўрмоқ истардим! «Тоғай Мурод — ўзбекнинг асл ёзувчиси» номли «Мухлис» рукнида ёзилган икки қоғозли қораламани олиб,… Давоми »

Жасур Кенгбоев. Тоғай Мурод билан хаёлан суҳбат (суҳбат-эссе)

      Комментарии к записи Жасур Кенгбоев. Тоғай Мурод билан хаёлан суҳбат (суҳбат-эссе) отключены

 Асл ижодкор эл-юртга «ура- ура» гаплар билан эмас, бадиий асарлари билан хизмат қилади.  Тоғай Мурод Мен олтинчи синфда ўқир эдим. Қишлоқдаги эски мактаб кутубхонасида ишлайдиган кутубхоначимиз алмисоқдан қолиб кетган кўзойнагини тақиб, бир китобни кўлидан ташламай ўқиб юрарди. Китобнинг жилди жуда эскириб кетганидан устига нима ёзилганини билиб бўлмасди. Бу одамнинг ҳадеб битта китобни мутолаа қилаверишига таажжубланардим. Менга қизиқ туюларди-да, бу. Бир… Давоми »

Фаррух Жабборов. Биз бахтли одамлармиз

      Комментарии к записи Фаррух Жабборов. Биз бахтли одамлармиз отключены

I 1. Еттинчи синфда ўқирдим. Жиззах вилоятидаги 1-сонли лицейга кирганимга бир йил бўлган. Шерон исмли синфдошим «От кишнаган оқшом» китобини кўтариб юрган экан. Уёқ-бу­ёғини кўрдим-да, қайтариб бердим: «Шу ҳам асар бўлди-ю!» — дегандай. Чунки ўша вақтлари биз ўқийдиган китоблар бунақа эмасди-да! Хуллас, илк учрашувда Тоғай Мурод менга сирларини очмади. Бу орада ўзимча «классик» деб ўйлаган ёзувчиларни ўқиб юравердим. Ёзги таътилда… Давоми »

Каримберди Тўрамурод. Кечикиш

      Комментарии к записи Каримберди Тўрамурод. Кечикиш отключены

Юлдузим ҳали ёнади! Юлдузим мангу ёнади! Давраларим ҳали давом этади! («Юлдузлар мангу ёнади» қиссасидан) 1. Ай, биродарлар! Йигирмага кирганимда дўст топдим! У Тоғай Мурод бўлди. 2. Бўри полвонни ёзди. Ёзгани менинг ичимдаги бўлди. Дарди менинг дардим бўлди. Мен полвон эдим, дўстлар! Бўри полвончалик эмас эдим, лекин полвон эдим. Полвон унча-мунчага тан бермайди, унча-мунча полвонга тан бермайди. Мен Тоғай Муродга тан… Давоми »

«Қалб гавҳари» кўрсатуви. Тоғай Мурод

      Комментарии к записи «Қалб гавҳари» кўрсатуви. Тоғай Мурод отключены

Тоғай Мурод (Менгноров Тоғаймурод) 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилоятининг Денов туманига қарашли Хўжасоат қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1999). ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган (1972). Биринчи йирик қиссаси — «Юлдузлар мангу ёнади» (1976). «От кишнаган оқшом» (1979), «Ойдинда юрган одамлар» (1980), «Момо Ер қўшиғи» (1985) каби қиссалари нашр этилган. «Отамдан кюлган далалар» (1993, ушбу асар асосида бадиий филм яратилган, 2001),… Давоми »