Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) отключены

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси — Озод Ўзбекистон учун битдим. МУАЛЛИФ. БИРИНЧИ БОБ 1 Мен фарғоначи Жамолиддин кетмон набираси бўламан. 2 Бобомиз ҳовлиси Фарғонада бўлади. Даласи Фарғона адоғида бўлади. Бобомиз даласи олдидан бир ариқ сув оқади. Сув гавҳар зилол-гавҳар зилол сув бўлади. Сув эгилмиш толлар мажнун-мажнун солланади. Ариқ ўнгида шаҳардан келажак йўл бўлади. Йўл ариқ ёқалаб ўтади. Йўл мажнунтол соялаб ўтади…. Давоми »

Тоғай Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди (роман)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди (роман) отключены

1 Таги кўрмаганга гилам битмасин. Қодир қулни чевараси, Холмат малайни невараси, Эсон хизматкорни боласи Ботир қўшчи тумандан айниб келди. Қўшчи калондимоғ-калондимоғ қадам босди. Кибор-кибор қулоч отди. Керма қош-керма қош боқди. Колхоз идораси қошида оёқ илди. Идора томига сердимоқ назар солди. Гап йўқ, сўз йўқ — нарвондан томлади. Томда қўлларини кетига қўйди. Том бош-адоғилаб қадамлади. Вазмин-вазмин қадамлади. Олисларга доно-доно боқиб қадамлади…. Давоми »

Норқобил Жалил. «Мен ер билан салом-алик қиламан»

      Комментарии к записи Норқобил Жалил. «Мен ер билан салом-алик қиламан» отключены

Биз учун ғайритабиий туюлувчи бу “салом-алик” Тоғай Муроднинг шиори эди ва у бир умр шунга амал қилиб яшади. Чунки у шундай феъл-аъмоли билан, қолаверса, ўзига хос ҳаёт тарзи билан бошқалардан ажралиб турарди. “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” дея эрта башорат қилган ёзувчининг вафот этганига бир йилдан ошди. Лекин турли ижодий давраларда, ўқувчилар орасида унинг халқона ижоди, камтарона яшаб ўтган ҳаёти тез-тез… Давоми »

Умарали Норматов. Сокин кўнгил розлари

      Комментарии к записи Умарали Норматов. Сокин кўнгил розлари отключены

Ўтган аср 60-йилларининг охирлари, зилзиладан сўнг Талабалар шаҳарчаси биқинида университет домлалари учун қурилган бинодан оиламизга ажратилган хонага яқиндагина кўчиб борганмиз. Шу орада қадрдоним Маҳмуд Саъдий тўладан келган ўртабўй бир йигитни бошлаб келди. «Танисангиз керак, талабангиз Тоғаймурод Менгноров, журналистика факултетида ўқийди, ҳикоялар ёзади», дея таништирди ҳамроҳини. Дарҳол танидим, у ўқийдиган гуруҳга «Эстетика ва адабиётшунослик асослари»дан дарс берганман. Эсладим: бу йигит дарсларда… Давоми »

Умида Расулова. Қалб бастакори

      Комментарии к записи Умида Расулова. Қалб бастакори отключены

Таниқли ёзувчи Тоғай Мурод насрида сўз сўйлайди, куйлайди, тасвирлайди. Адиб санъатлараро уйғунликни теран ҳис этиб, дунёни, борлиқни бастакор, рассом, меъмор нигоҳи-ла идроклайди. Асарлари замиридаги мусиқийлик, кўламдорлик муаллиф тафаккур ва тасаввур оламини яхлит гавдалантиради. У ҳар бир воқеа-ҳодиса, ҳолатни теран ва образли тасвирлашга аҳамият берди: “Табиатни тўлғоқ тутди. Атиргуллар атриёт анқитди” (“Ойдинда юрган одамлар”). Бир хил товушлар такрори – аллитерация, ассонансга… Давоми »

Қозоқбой Йўлдошев. Тоғай Мурод чизган суратлар

      Комментарии к записи Қозоқбой Йўлдошев. Тоғай Мурод чизган суратлар отключены

Тоғай Муроднинг бетакрор қисса ва романлари минг-минглаб китобхонлар юрагидан жой олди, қалбини ларзага солди. Уларни йиғлаб-йиғлаб ўқидик, кулиб-кулиб ўқидик. Чуқур инсоний дард бор эди бу асарларда, кулгу аралаш изтироблар бор эди… Мутолаа давомида ўқувчи ўзида қандайдир руҳий тозаришни ҳис этади, кўнглида чин инсоний туйғулар уйғонади. Адабиётшунос олим, профессор Қозоқбой Йўлдошев билан бугунги суҳбатимиз Тоғай Мурод асарларининг ёш авлод таълим-тарбиясида тутган… Давоми »

Дилмурод Қуронов. Қалбларни ларзага солган хиргойи

      Комментарии к записи Дилмурод Қуронов. Қалбларни ларзага солган хиргойи отключены

Тоғай Муродни шахсан таниш, ҳамсуҳбат бўлиш насиб этмаган, лекин уни ёзувчи сифатида таниганимга анча бўлди. «Ойдинда юрган одамлар» қиссасини ўқиганимда исмсиз бир таассурот ичида қолганимни эслайман: мазза қилиб ўқиганим рост-у, бировга айтиб бергудек воқеаси йўқдек эди-да!.. Қаҳрамонлари ҳам бинойидек-у, иншо ёзганингда «Фалончига ўхшагим келади» дейдиган эмас-да!.. Бу янглиғ таассуротнинг сабабини кейинроқ англадим: адабиётимиз янгиланаётган пайт экан, Тоғай Мурод шу янгиланишни… Давоми »

Пиримқул Қодиров. Тоғай Муроднинг туғма истеъдоди (1985)

      Комментарии к записи Пиримқул Қодиров. Тоғай Муроднинг туғма истеъдоди (1985) отключены

Қадимий бир байтда шундай дейилади: Ҳиди йўқ гулга чаман ҳайф, Меҳри йўқ дилга бадан ҳайф. Ҳар бир гулнинг ўзига хос ҳиди ва ҳар бир дилнинг такрорланмас меҳри, айниқса, адабиёт учун қадрлидир. Чунки адабиёт — сараланган бадиийлик чаманидир. Инсон дилига йўл топган асарларгина бу чамандан ўрин ола билади. Китобхонлар қалбига «жиз» этиб тегмаган, унга завқ бермаган сўхтаси совуқ асарларга бу чаман… Давоми »

Саид Аҳмад. Тоғай Муроднинг қўшиқлари (1994)

      Комментарии к записи Саид Аҳмад. Тоғай Муроднинг қўшиқлари (1994) отключены

Кечагина ёш ёзувчи, бошловчи ёзувчи, деб юрган қаламкашларимиз эндиликда насримизнинг етакчи ижодкорлари бўлиб қолдилар. Тоғай Мурод ана шу ижодкор авлоднинг талантли вакилидир. Тоғай Мурод адабиётга тутаб эмас, ёниб кирди. Тоғай Мурод қиссалари соф миллий ўзбек қиссалари. Тоғай Мурод қиссаларида тасвирланган одамларга бошқа халқ либосини кийдирсангиз ҳам ўзбеклиги билиниб туради. Уларнинг хулқ-атвори ҳам бошқа халққа асло ўхшамайди. Шу вақтгача қиёфаси ноаниқ,… Давоми »

Тоғай Мурод. Бобоси билан невараси (ҳикоя)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Бобоси билан невараси (ҳикоя) отключены

Оёқларига қизил ботинка, устига кўк иштон-кўйлак, бошига эски ола дўппи кийиб олган уч яшар невара, ҳаммадан олдин ўрнидан туриб, айвонга чиқади. Дастурхон атрофида ўтирганлар унга парво ҳам қилмайдилар. У даҳлизда бирпас тик туради. Тўғридан қараганда худди вақтинча ўрнатиб қўйилгандек кўринадиган катта-катта қулоқларини кўрганлар неварани тоғасига ўхшатадилар. Қуралай кўзларини, бир оз япасқидан келган бурнини, кенг ва дўнг, ҳали ғам нималигини билмаган… Давоми »