Санъат оламида минг тўққиз юз етмиш саккизинчи йилдан буён хизматдаман. Айнан мусиқали драма театрида ишлай бошлаганимга ана шунча йил бўлибди… Озми-кўпми оқ-қоранинг фарқига борадиган пайтимизда мен бир ёзувчи билан ошно бўлдим. У Тоғай Мурод бўлди. Ижодий диапазонда мени энг кўп тўлқинлантирган, қалбимни ларзага солиб, қалқитган асар ҳақида гап кетганда, мен, аввало, у кишини тилга олиб, унинг «Ойдинда юрган одамлар» қиссасини… Давоми »
Мен машҳур ўзбек адиби Тоғай Мурод билан бир даврда яшадим, унинг бетакрор миллий руҳдаги асарларидан баҳраманд бўлдим. Афсуски, менга у киши билан танишиш, дилдан суҳбатлашиш насиб этмади. Тоғай Мурод ҳақида хотираларим бўлмаса-да, қаламидан томган сатрлар орқали унинг диди, савияси, юрак тафтини ҳис қилиб тураман. Ҳа, гарчанд мен адиб билан кўришмаган бўлсам-да, ўзимни у билан жуда яқиндай сезаман, ёзувчи тўғрисида, унинг… Давоми »
ёхуд Тоғай Мурод асарлари мухлисининг армони Сиз тонгларда, шомларда хонадонимизга тоза эпкиндай кириб келардингиз. Болаларим тонг-ла сизни ёдларди: — Дада, яхши бола бўлиб юрсам, «Домино тулки»ни ўқиб берасиз-а?… — Ая, биз бугун боғчамизнинг олдида «Асл Аналастон мушуги»ни кўрдик! * * * Сизни бир кўрмоқ истардим! «Тоғай Мурод — ўзбекнинг асл ёзувчиси» номли «Мухлис» рукнида ёзилган икки қоғозли қораламани олиб,… Давоми »
Асл ижодкор эл-юртга «ура- ура» гаплар билан эмас, бадиий асарлари билан хизмат қилади. Тоғай Мурод Мен олтинчи синфда ўқир эдим. Қишлоқдаги эски мактаб кутубхонасида ишлайдиган кутубхоначимиз алмисоқдан қолиб кетган кўзойнагини тақиб, бир китобни кўлидан ташламай ўқиб юрарди. Китобнинг жилди жуда эскириб кетганидан устига нима ёзилганини билиб бўлмасди. Бу одамнинг ҳадеб битта китобни мутолаа қилаверишига таажжубланардим. Менга қизиқ туюларди-да, бу. Бир… Давоми »
I 1. Еттинчи синфда ўқирдим. Жиззах вилоятидаги 1-сонли лицейга кирганимга бир йил бўлган. Шерон исмли синфдошим «От кишнаган оқшом» китобини кўтариб юрган экан. Уёқ-буёғини кўрдим-да, қайтариб бердим: «Шу ҳам асар бўлди-ю!» — дегандай. Чунки ўша вақтлари биз ўқийдиган китоблар бунақа эмасди-да! Хуллас, илк учрашувда Тоғай Мурод менга сирларини очмади. Бу орада ўзимча «классик» деб ўйлаган ёзувчиларни ўқиб юравердим. Ёзги таътилда… Давоми »
Юлдузим ҳали ёнади! Юлдузим мангу ёнади! Давраларим ҳали давом этади! («Юлдузлар мангу ёнади» қиссасидан) 1. Ай, биродарлар! Йигирмага кирганимда дўст топдим! У Тоғай Мурод бўлди. 2. Бўри полвонни ёзди. Ёзгани менинг ичимдаги бўлди. Дарди менинг дардим бўлди. Мен полвон эдим, дўстлар! Бўри полвончалик эмас эдим, лекин полвон эдим. Полвон унча-мунчага тан бермайди, унча-мунча полвонга тан бермайди. Мен Тоғай Муродга тан… Давоми »
Биз учун ғайритабиий туюлувчи бу “салом-алик” Тоғай Муроднинг шиори эди ва у бир умр шунга амал қилиб яшади. Чунки у шундай феъл-аъмоли билан, қолаверса, ўзига хос ҳаёт тарзи билан бошқалардан ажралиб турарди. “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” дея эрта башорат қилган ёзувчининг вафот этганига бир йилдан ошди. Лекин турли ижодий давраларда, ўқувчилар орасида унинг халқона ижоди, камтарона яшаб ўтган ҳаёти тез-тез… Давоми »
Ўтган аср 60-йилларининг охирлари, зилзиладан сўнг Талабалар шаҳарчаси биқинида университет домлалари учун қурилган бинодан оиламизга ажратилган хонага яқиндагина кўчиб борганмиз. Шу орада қадрдоним Маҳмуд Саъдий тўладан келган ўртабўй бир йигитни бошлаб келди. «Танисангиз керак, талабангиз Тоғаймурод Менгноров, журналистика факултетида ўқийди, ҳикоялар ёзади», дея таништирди ҳамроҳини. Дарҳол танидим, у ўқийдиган гуруҳга «Эстетика ва адабиётшунослик асослари»дан дарс берганман. Эсладим: бу йигит дарсларда… Давоми »
Таниқли ёзувчи Тоғай Мурод насрида сўз сўйлайди, куйлайди, тасвирлайди. Адиб санъатлараро уйғунликни теран ҳис этиб, дунёни, борлиқни бастакор, рассом, меъмор нигоҳи-ла идроклайди. Асарлари замиридаги мусиқийлик, кўламдорлик муаллиф тафаккур ва тасаввур оламини яхлит гавдалантиради. У ҳар бир воқеа-ҳодиса, ҳолатни теран ва образли тасвирлашга аҳамият берди: “Табиатни тўлғоқ тутди. Атиргуллар атриёт анқитди” (“Ойдинда юрган одамлар”). Бир хил товушлар такрори – аллитерация, ассонансга… Давоми »
Тоғай Муроднинг бетакрор қисса ва романлари минг-минглаб китобхонлар юрагидан жой олди, қалбини ларзага солди. Уларни йиғлаб-йиғлаб ўқидик, кулиб-кулиб ўқидик. Чуқур инсоний дард бор эди бу асарларда, кулгу аралаш изтироблар бор эди… Мутолаа давомида ўқувчи ўзида қандайдир руҳий тозаришни ҳис этади, кўнглида чин инсоний туйғулар уйғонади. Адабиётшунос олим, профессор Қозоқбой Йўлдошев билан бугунги суҳбатимиз Тоғай Мурод асарларининг ёш авлод таълим-тарбиясида тутган… Давоми »