Елкасига пахталик нимча ташлаган дотсент Обидович, ёниб бўлган ўт чўғида кўмилган картошкаларни учи қорайиб куйган косов билан кавлаб, тинмай сигарета чекади. Чўғ тафтидан юзлари қизариб кетган бу салобатли, катта одамнинг қаршисида ийманиб, ориқ қўлларини қовуштириб, йигирма ёшлардаги мўйловли йигит — Рахимжонов ўтирибди. Ҳамиша талабалар даврасида бўладиган Обидовичнинг бугун ёлғиз, мунис ўтириши Раҳимжоновни ажаблантирди. Пешонаси тиришиб, устма-уст сигарета чекаётганларини кўриб эса… Давоми »
I У жуда ориқ, ўзи сариқ бўлгани учун сийраклашиб қолган сочлариям сарғиш. Қачонлардир яхшигина шеърлар ёзиб, энди расмий ишлар гирдобига тушиб, назмий туйғулари сўниб қолган. Сал энгашиб, оҳиста-оҳиста, нималарнидир ўйлаб, хафақон касали билан оғриб юради. Хафақон касалига йўлиққандан буён ичмайди, чекмайди. Сўзлаганда овози оғир касалларникидай нимжон, хаста чиқиб, диққат қилмаган одам яқинида бўлсаям эшитмайди. Кулганда тишлари кўринмаслиги учун лабларини лабларига… Давоми »
Йўқ, улар Анҳор бўйида учрашмади. Учрашувда ўзиники қилиб айтиш учун китоблардан шеърлар кўчириб олмади. О, мен сени севаман, сенсиз яшай олмайман қабилидаги мавсумий сўзларни сўзлашмади. Лаблар топишганда қизнинг узун товони ердан сал кўтарилмади. Йўқ, йигит қизни безорилардан қутқариб қолмади… Яхши шоир Ўролбой кўрпага бурканиб, ишқий шеър битди. Мисраларини фарзандидай ардоқлаб, вояга етказди. Беихтиёр ўзининг биринчи муҳаббатини — синфдоши Холбувини эслади…… Давоми »
ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР Ўзбек адабиёти… халқ оғзаки ижодидан бино бўлган. Ўз оти ўзи билан – оғзаки ижод. Асар оғизда яратилган. Тилда яратилган. Асар оғиздан тил орқали чиқиб, ҳар ёққа тарқаб-тарқаб кетган. Оғиздан чиққанни кўз билан тутиб бўлмайди, токчага чиқ(ар)иб бўлмайди. Бирпасда ҳавога учиб кетади, сўнг ҳавода йўқ бўлиб кетади. Эшитган эшитиб қолган, эшитмаган саводсиз қолган. Эшитганларини ёдда сақлаб қололганлар… Давоми »
Биродар, сизга айтажак уч оғиз гапим бор. 1. Биродар, фақат ёлғиз одам асар излайди. Фақат ёлғиз одам асар топади. Фақат ёлғиз одам асар яратади. Ана шу ёлғиз одам Ёзувчилар уюшмаси остонасидан кириб келади. У зот ўйчан ҳам ғамгин бўлади. Мағрур ҳам димоғдор бўлади. Салом-нима, алик нима — билмайди. Ўзи, қайси бир юртдан поездга осилиб келган бўлади. Ҳатто, яшаш учун турар-жойи… Давоми »
Аёлимиз айтади, уйқунгизда гапириб чиқасиз, дейди. – Нимани гапириб чиқаман? – сўрайман ундан. Аёлимиз тайин бир нима деёлмайди. Бир ундай дейди, бир бундай дейди. Чин, мен учун кеча-да бир бўлиб қолди, кундуз-да бир бўлиб қолди. Кўзим илиндими, бўлди, тушимга бир нималар киради. Уйқумда қаерлардадир нималардир қилиб юраман. Тушимми-ўнгимми, билолмайман. Кунлар ўнгимда қандай кечса, уйқумда-да шундай кечади. Эл билан кўришиб-сўрашаман, гаплашаман,… Давоми »
— Сиз ҳаётингизда илк бор «Маърифат» газетасига чиқаяпсиз. Шу боис, муҳтарам газетхонларимизга ўзингизни таништирсангиз. — Мен Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Хўжасоат қишлоғида дунёга келдим. Онамиз оғироёқ бўлади. Бир оқшом оғир оёғи билан бир девор қўшнимиз — тоғамизникига боради. Тоғамизникида онамизни тўлғоқ тутади. Момочи излаб, югур-югур бўлади, чоп-чоп бўлади. Аммо, момочи топилмайди. Онамиз енгил кўз ёради. Оғир оёғидан енгил қутулади. Мен… Давоми »
1 Биродарлар, кўргилик, кўргилик! Бир эрта уйғониб, калламга қўл югуртирдим. Сочларим орасида яра-чақалар уч берди. Пар-войим фалак бўлди, юра бердим. Онамга-да айтмадим. Чақалар кун сайин болалади. Катта-катта бўлди. Қўтир бўлиб қичиди. Шунда, қишлоғимиз дўхтирига бордим. Дўхтир фу, дея афтини буриштирди. Юрчидаги калхонага олиб жўнади. Йўлда машинадан ташлаб қочдим. Ушлаб келиб, яна машинага босди. Калхонада… Уҳ, айтгили йўқ. Дўхтир дегани бераҳм… Давоми »
«Момо Ер қўшиғи» қиссаси биринчи марта «Қўшиқ» номи билан «Ёшлик» журналида эълон қилинади («Ёшлик», 1987, 3-сон). Қиссанинг тўлиқ варианти шу йили китоб шаклида чоп этилади (Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987). Асарнинг ёзувчи томонидан қайта ишланган янги варианти эса 1994 йилда нашр қилинади («От кишнаган оқшом». «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни Бош таҳририяти, 1994). 1 Хумор момога кун туғди. Ёлғиз… Давоми »
«Юлдузлар мангу ёнади» қиссаси илк марта «Шарқ юлдузи» журналида чоп этилган. («Шарқ юлдузи», 1977, 10-сон.) 1980 йилда бу қисса Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида «АБК» — «Авторнинг биринчи китоби» серияси остида чоп этилади. Кейинчалик қисса қайта ишланиб, «Қўшиқ» китобига (1987) «Давра» номи билан киритилади (Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти). «Давра» ёзувчи томонидан яна қайта ишланади —… Давоми »