Тоғай Мурод… Бу исм адабиётимизга дастлаб жуда ҳам беозор, айтиш мумкинки, сезиларсиз кириб келди. Аммо тез фурсат ичида у севимли ва ардоқли номга айланди. Мен унинг мухлисларидан бири сифатида бу исмга, чоп этган қиссаларига қаттиқ боғланиб қолдим. Ўтган аср 70-йилларининг ўрталарида ёзилган «Юлдузлар мангу ёнади» қиссасини, агар янглишмасам, ўн мартадан ортиқ ўқиганман. Кейинчалик бу китобчани йўқотиб қўйдим. Шундан сўнг Ёзувчилар… Давоми »
Кўзга илмасдан бўладими Полвонми, чавандозми, мерганми ўтдай ёниб, юлдуздай порлаб даврага кирса, сурур, ғурур, шиддат ва ишонч билан йиғилганларни шавқ-завққа тўлдирса, бор маҳоратини ишга солиб ғалаба қозонса: — Ҳало-о-ол! Ҳало-о-ол! — деган ҳайқириқ осмону фалакка ўрлайди. Ижодкор ҳам шавқ-завқ кишиси. Ҳало-о-ол ижоди, ёниқ асари, жонли, ҳаётий қаҳрамонлари билан китобхонни ром этишни орзу қилади. Тоғай Мурод юрагида ёли бор ёзувчилардан эди…. Давоми »
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Тоғай Мурод — фақат ижодкор, ёзувчигина эмас, ўтмишни чуқур биладиган ўткир кўзли тарихчи ҳамдир. Чунки унинг асарларини қўлдан қўймай ўқимоқдалар, ўқиш баробарида ўзларининг кимликларини чуқурроқ билмоқдалар, ўз илдизларини топмоқдалар, чуқурроқ инсонийлашмоқдалар. Тоғай Мурод ҳақида Жасур Кенгбоев мана бундай ёзади: «Ниҳоят бир куни Тоғай Мурод деган адибнинг «Отамдан қолган далалар»ини кўриб қолдим. Сотиб олдим. Романни ўқиб оромимни йўқотдим…. Давоми »
Биз Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетида ўқиган кезлар қуйи курс талабалари битирувчи факультетдошларга жуда ҳавасимиз келарди. Чунки улар ҳадемай таҳририятларга бориб қизғин ижодий фаолиятга киришиб кетишади, гуриллатиб мақолалар чиқариб, эл-юртга танилишади. Шу ўй-хаёлда орамизда, «Қайси курсда ижодни боплайдиганлар кўпроқ?» — деган савол ҳам айланишиб қоларди баъзан. Биздан бир йил муқаддам ўқишни битираётган курсда кимсан Эркин Аъзам, Ҳалима Худойбердиева, Усмон Азим… Давоми »
Одам нега дунёга келади? Одам нега дунёдан кетади? Унинг турғун манзили қаер? Биров ҳақида ўйлашнинг ўзи даҳшат, кўнгилни оғритади, юзини кўриш мусибат. Ҳаққа кўрсатма, деб тавалло қиласан. Бошқа бир киши эса беихтиёр хаёлингга кириб келаверади. Ўз-ўзингдан у ҳақида гапириб юборасан. Туйқус эслаб қоласан. Ҳозир нима қилаётган экан, деб ўйлаб ўйингга етолмайсан… Сен ҳаво олаётган борлиқдан унинг ҳам нафас олаётгани мўъжизадай… Давоми »
Тоғай Муроднинг илк асарларини ўқиганда уларнинг кутилмаган поэзияси мени ўзига ром этди. Эсимизда, ўша асарлар дунёга келиб ўқилаётганда жуда кўпчилик ўқувчиларга ва қалам аҳлига бу кутилмаган поэзия шундай жуда чуқур таассурот қолдирган эди. Улар яқин-йироқ адабиётлар сарҳадлари ва уфқларига қараганда ҳам ўхшаши йўқ адабий-бадиий ҳодисалар эканлиги кўриниб турарди. Грузинларнинг Пиросмани деган рассоми ўтган. Унинг суратлари худди жуда талантли болалар чизган… Давоми »
Ўша пайтлар нуфузли ҳисобланган идорада ишлардим. Биров телефонда бир неча дақиқага қабул қилишимни сўради. У мен сиртдан яхши билган, саксонинчи йилларда қўлдан-қўлга ўтавериб, жилдлари титилиб кетадиган, баҳсу мунозараларга сазовор бўладиган асарлар муаллифи Тоғай Мурод эди. Унинг «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар» каби қиссалари ва ҳикояларини мириқиб ўқигандим. Айниқса, «От кишнаган оқшом»даги Тарлон лақабли отнинг жонли, сержилва тасвирларидан беҳад таъсирланган… Давоми »
Тоғай Мурод асл ёзувчи сифатида ўзининг илк қиссаси «Юлдузлар мангу ёнади» билан элга танилди. Қисса бирдан жамоатчиликни ҳайратга солди. Тўғри, унинг кейинги «От кишнаган оқшом», «Ойдинда юрган одамлар» қиссалари биринчисидан юксакроқ турса-да, лекин Тоғайнинг бу асарини халқ бошқача қабул қилди. Назаримда, китобхонлар ана шундай янги, илҳом билан ёзилган кўтаринки, халқ руҳиятидаги асарга эҳтиёж сезаётган эди. Ўша кезлар мен «Гулистон» журналида… Давоми »
Гапни бир танишимдан бошлай. Таниш ҳам эмас, қадрдон. Қучоқлашиб кўришадиган. «Таниш» деганимга сабаб, йиллар бўйи тақдир тақозоси билан бир даврада юриб, илк қарашда ака-укага айланиб кетганмиз-у, лекин орамизда сирдошлик, дардкашлик йўқ. Иккимизни ҳам одамлар «ёзувчи», дейишади. Шунинг баробарида, бизда маслак, адабиётга, демакки, ҳаётга ҳам қараш ҳар хил эканлигидан, муносабатларимиз орадаги қулатиш қийин бўлган девор устидан бир-бирига қўл чўзиб тургандек ҳолатни… Давоми »
Столим устида Тоғай Муроднинг ҳаётлик пайтида нашр этилган китоблари. Улар ҳаммаси бўлиб беш-олтита. Дўстимнинг барча асарларини ўқиганман. Мана, қайтадан варақлаб ўтириб, хаёлга чўмаман. Яна варақлайман. Бу сафар уларни энди келажак авлод учун нечоғлик муҳимлигини ўзимча салмоқлаб кўриш маъносида кўздан кечирган бўламан… XX аср бир жиҳатдан коммунизм сароби билан инсоният эсида қоладиган бўлди. Унинг ғоясига маҳлиё бўлган ёзувчилар гўё алдангандек бўлдилар…. Давоми »