Тоғай Мурод. Ойдинда юрган одамлар (қисса)
I — Қулоқ сол, момоси, қулоқ сол. Қаердандир одам овози келяпти… Сайрак адирда ёнбошлаб ётмиш бобомиз, момомизга шундай дедилар. Бобомиз оғизларини анграйганнамо очдилар. Ўнг қулоқларини еллар елмиш тарафга тутдилар. Еллар, овозларни ёрқин олиб келмадилар. Бобомиз ўнг кафтларини қулоқлари сиртига тутдилар. Елпана қилдилар. Нафас олмадилар. Бор вужудларини бериб қулоқ солдилар. Бобомиз шунда-да бир нимани эшитмадилар. Чуқур тин олдилар. Бобомиз ойдинга тикилдилар…. Давоми »