1 Биродарлар, кўргилик, кўргилик! Бир эрта уйғониб, калламга қўл югуртирдим. Сочларим орасида яра-чақалар уч берди. Пар-войим фалак бўлди, юра бердим. Онамга-да айтмадим. Чақалар кун сайин болалади. Катта-катта бўлди. Қўтир бўлиб қичиди. Шунда, қишлоғимиз дўхтирига бордим. Дўхтир фу, дея афтини буриштирди. Юрчидаги калхонага олиб жўнади. Йўлда машинадан ташлаб қочдим. Ушлаб келиб, яна машинага босди. Калхонада… Уҳ, айтгили йўқ. Дўхтир дегани бераҳм… Давоми »
«Момо Ер қўшиғи» қиссаси биринчи марта «Қўшиқ» номи билан «Ёшлик» журналида эълон қилинади («Ёшлик», 1987, 3-сон). Қиссанинг тўлиқ варианти шу йили китоб шаклида чоп этилади (Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987). Асарнинг ёзувчи томонидан қайта ишланган янги варианти эса 1994 йилда нашр қилинади («От кишнаган оқшом». «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни Бош таҳририяти, 1994). 1 Хумор момога кун туғди. Ёлғиз… Давоми »
«Юлдузлар мангу ёнади» қиссаси илк марта «Шарқ юлдузи» журналида чоп этилган. («Шарқ юлдузи», 1977, 10-сон.) 1980 йилда бу қисса Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида «АБК» — «Авторнинг биринчи китоби» серияси остида чоп этилади. Кейинчалик қисса қайта ишланиб, «Қўшиқ» китобига (1987) «Давра» номи билан киритилади (Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти). «Давра» ёзувчи томонидан яна қайта ишланади —… Давоми »
I — Қулоқ сол, момоси, қулоқ сол. Қаердандир одам овози келяпти… Сайрак адирда ёнбошлаб ётмиш бобомиз, момомизга шундай дедилар. Бобомиз оғизларини анграйганнамо очдилар. Ўнг қулоқларини еллар елмиш тарафга тутдилар. Еллар, овозларни ёрқин олиб келмадилар. Бобомиз ўнг кафтларини қулоқлари сиртига тутдилар. Елпана қилдилар. Нафас олмадилар. Бор вужудларини бериб қулоқ солдилар. Бобомиз шунда-да бир нимани эшитмадилар. Чуқур тин олдилар. Бобомиз ойдинга тикилдилар…. Давоми »