Йўлдош Эшбек. Мўминнинг каромати ёки орият куйчиси

      Комментарии к записи Йўлдош Эшбек. Мўминнинг каромати ёки орият куйчиси отключены

Етмишинчи йиллар адабиётга гуриллаб кириб келган, кириб келишдан олдин ловиллаб ёнган, куйиб-куйманган дўстларимни, улар билан ўтказган кунларимни, тунларимни, суҳбатларимни эслаб, орзиқиб, энтикиб, хуш маънода ғалати бўлиб кетаман. Улар билан кечирган кунларим, суҳбатларим гўё жуда олисларда, уфқлар ортида қолиб кетгандай, анвойи нурларга чулғаниб эртакнамо тушларимга киради. Уларни соғинаман. Нега? Улар (кўпчилиги) тирик-ку?! Бу саволга жавобни билмайман. Билсам-да, жавобим аниқмас, қандайдир мавҳум…. Давоми »

Нодир Норматов. От кишнаган оқшом…

      Комментарии к записи Нодир Норматов. От кишнаган оқшом… отключены

Бир тун… яқиндагина… куни кеча Зиёдулла чавандознинг Тарлон оти кишнади. Одатда, от ё шоду хуррамликда, ё кулфатда кишнайди. Афсуски, бу гал Тарлон от кулфатни сезгандай безовта бўлди. У ўша томонда, Сурхон тоғларида, Хўжасоат қишлоғининг дашту қирларида, тўлқинланиб ётган кўм-кўк адирларда кишнаётган пайтда ёзувчи Тоғай Мурод оламдан ўтди… Тарлон от — у яратган образ — Зиёдулла чавандознинг Тарлон отига кўп ёмон… Давоми »

Сайфиддин Ҳодиев. Ўзбек курашини жаҳонга кўтарган асар

      Комментарии к записи Сайфиддин Ҳодиев. Ўзбек курашини жаҳонга кўтарган асар отключены

— Дунёда кўпгина халқлар, ўзларининг ҳеч бўлмаганда битта спортини жаҳон миқёсига кўтарган. Биздан эса жаҳонга кўтарилган биттаям спорт тури йўқ — Бу ўзимизга боғлиқ… «Юлдузлар мангу ёнади» қиссасидан Ўша йили бошимга икки марта бахт қуши қўнди. Минг тўққиз юз етмиш бешинчи йил. Ўн биринчи сентябр. Тошкент. «Салом» чойхонаси. Қашқадарёликлар йиғилдик. Сабаби, ўша йили мен самбо кураши бўйича Минск шаҳрида ўтказилган… Давоми »

Носир Муҳаммад. Ўз халқига ҳайкал қўйган адиб

      Комментарии к записи Носир Муҳаммад. Ўз халқига ҳайкал қўйган адиб отключены

Оилавий альбомимизда бир рангли сурат сақланади. Унда Тоғай Мурод ва Маъсума Аҳмедованинг бахтли дақиқалари муҳрланган. Никоҳ оқшомида олинган бу сурат орқасига Тоғай Муроднинг самимий дил сўзлари битилган. 1984 йили «Гулистон» журнали бўлим мудири, раҳматлик Шомурод Сиддиқов менга телефон қилиб қолди: — Шоир, келмасангиз бўлмайди, бир савоб иш чиқиб қолди. Шомурод ака одамларнинг бошини қовуштириб юрадиган, тўйларда кайвонилик қиладиган инсон эди…. Давоми »

Маҳмуд Сатторов. Тоғай Муродни таниш

      Комментарии к записи Маҳмуд Сатторов. Тоғай Муродни таниш отключены

(Мустақиллик адабиётининг туғилиши) Тоғай Мурод билан университетда бир даврда (1966-71) ўқиганмиз. У журналистика бўйича, мен филология соҳасидан сабоқ олганмиз. У Сурхондарёда туғилган, мен Қашқадарёда. Бир замин, бир феълли одамлар фарзандлари эканлигимиз шундан. Собир Мирвалиев «Ўзбек адиблари» деган китоб ёзадиган бўлди. Профессор менга ўз китобига масъул муҳаррирлик қилишимни таклиф этди. Жон деб рози бўлдим. Мирвалиев Тоғай Муроддан ўзи ҳақида маълумот ололмай… Давоми »

Шодмон Отабек. Ўзи ҳам, ижоди ҳам бетакрор

      Комментарии к записи Шодмон Отабек. Ўзи ҳам, ижоди ҳам бетакрор отключены

Тоғай Мурод адабиётга, атоқли ёзувчи Саид Аҳмад ибораси билан айтганда, тутаб эмас, ёниб кириб келган эди. Адабиёт санъатнинг шундай қийин, мураккаб турики, унга бутун борлиғи, ҳаёт тарзини бахшида қилганларгина умрбоқий асарлар яратиш бахтига муяссар бўла оладилар. Раҳматлик Тоғай Мурод шундай бахтга сазовор адиблардан эди. У нисбатан қисқа умрини тўла-тўкис адабиётга бағишлаган эди. Балки шу боисдандир, унинг ёзганлари орасида «иккинчи нави… Давоми »

Саттор Алимардонов. Менинг болалик дўстим

      Комментарии к записи Саттор Алимардонов. Менинг болалик дўстим отключены

Адашмасам, ўн бир ёшларда эдим. Ток кесиш маҳали бўлса керак, отам раҳматлик билан бирга кечқурун боғдан қайтаётган эдик. Йўлда менга тенгдош бола озроқ ўтин орқалаб олиб, бир кишига эргашиб келаётган экан. Отам у киши билан саломлашиб: — Қани, Абдуғаффорбой, йигит ҳам катта бўлиб қолдими? — деб сўради. Ўз навбатида у одам ҳам: — Худога шукр, йигит бўлиб қолди, боғнинг токини… Давоми »

«Унутилмас сиймолар» кўрсатуви. Тоғай Мурод

      Комментарии к записи «Унутилмас сиймолар» кўрсатуви. Тоғай Мурод отключены

«Унутилмас сиймолар» кўрсатуви «Маданият ва Маърифат» канали, 2015-йил Муаллиф: Шоҳсанам Хидирова Режиссор: Иброҳим Аҳмедов

Тожиддин Раззоқ. Тоғай Мурод

      Комментарии к записи Тожиддин Раззоқ. Тоғай Мурод отключены

Шоирлар Худонинг қаролларидир. Н.Гумелев. 1. Мен Тоғай Муродни юздан ошиб кетса керак, деб юрардим, чунки у сигарет чекмас, деярли ҳар куни бадантарбия машқ­лари билан шуғулланар, ҳар қандай шароитда югуришни канда қилмас, бунинг устига, бошлиғидан дакки эшитавериб, сочи оқариб кетадиган вазифаларда ҳам ишламас, Худо берган ризқ­қа қаноат қилиб, яъни бизга ўхшаб, иморат соламан, машина оламан, элга тўй бераман деб ўзини ўтга-чўққа… Давоми »