Архив автора: togaymurod.uz

Каримберди Тўрамурод. Кечикиш

      Комментарии к записи Каримберди Тўрамурод. Кечикиш отключены

Юлдузим ҳали ёнади! Юлдузим мангу ёнади! Давраларим ҳали давом этади! («Юлдузлар мангу ёнади» қиссасидан) 1. Ай, биродарлар! Йигирмага кирганимда дўст топдим! У Тоғай Мурод бўлди. 2. Бўри полвонни ёзди. Ёзгани менинг ичимдаги бўлди. Дарди менинг дардим бўлди. Мен полвон эдим, дўстлар! Бўри полвончалик эмас эдим, лекин полвон эдим. Полвон унча-мунчага тан бермайди, унча-мунча полвонга тан бермайди. Мен Тоғай Муродга тан… Читать далее »

«Қалб гавҳари» кўрсатуви. Тоғай Мурод

      Комментарии к записи «Қалб гавҳари» кўрсатуви. Тоғай Мурод отключены

Тоғай Мурод (Менгноров Тоғаймурод) 1948 йил 3 февралда Сурхондарё вилоятининг Денов туманига қарашли Хўжасоат қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1999). ТошДУнинг журналистика факултетини тугатган (1972). Биринчи йирик қиссаси — «Юлдузлар мангу ёнади» (1976). «От кишнаган оқшом» (1979), «Ойдинда юрган одамлар» (1980), «Момо Ер қўшиғи» (1985) каби қиссалари нашр этилган. «Отамдан кюлган далалар» (1993, ушбу асар асосида бадиий филм яратилган, 2001),… Читать далее »

Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) отключены

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси — Озод Ўзбекистон учун битдим. МУАЛЛИФ. БИРИНЧИ БОБ 1 Мен фарғоначи Жамолиддин кетмон набираси бўламан. 2 Бобомиз ҳовлиси Фарғонада бўлади. Даласи Фарғона адоғида бўлади. Бобомиз даласи олдидан бир ариқ сув оқади. Сув гавҳар зилол-гавҳар зилол сув бўлади. Сув эгилмиш толлар мажнун-мажнун солланади. Ариқ ўнгида шаҳардан келажак йўл бўлади. Йўл ариқ ёқалаб ўтади. Йўл мажнунтол соялаб ўтади…. Читать далее »

Тоғай Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди (роман)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди (роман) отключены

1 Таги кўрмаганга гилам битмасин. Қодир қулни чевараси, Холмат малайни невараси, Эсон хизматкорни боласи Ботир қўшчи тумандан айниб келди. Қўшчи калондимоғ-калондимоғ қадам босди. Кибор-кибор қулоч отди. Керма қош-керма қош боқди. Колхоз идораси қошида оёқ илди. Идора томига сердимоқ назар солди. Гап йўқ, сўз йўқ — нарвондан томлади. Томда қўлларини кетига қўйди. Том бош-адоғилаб қадамлади. Вазмин-вазмин қадамлади. Олисларга доно-доно боқиб қадамлади…. Читать далее »

Норқобил Жалил. «Мен ер билан салом-алик қиламан»

      Комментарии к записи Норқобил Жалил. «Мен ер билан салом-алик қиламан» отключены

Биз учун ғайритабиий туюлувчи бу “салом-алик” Тоғай Муроднинг шиори эди ва у бир умр шунга амал қилиб яшади. Чунки у шундай феъл-аъмоли билан, қолаверса, ўзига хос ҳаёт тарзи билан бошқалардан ажралиб турарди. “Бу дунёда ўлиб бўлмайди” дея эрта башорат қилган ёзувчининг вафот этганига бир йилдан ошди. Лекин турли ижодий давраларда, ўқувчилар орасида унинг халқона ижоди, камтарона яшаб ўтган ҳаёти тез-тез… Читать далее »

Умарали Норматов. Сокин кўнгил розлари

      Комментарии к записи Умарали Норматов. Сокин кўнгил розлари отключены

Ўтган аср 60-йилларининг охирлари, зилзиладан сўнг Талабалар шаҳарчаси биқинида университет домлалари учун қурилган бинодан оиламизга ажратилган хонага яқиндагина кўчиб борганмиз. Шу орада қадрдоним Маҳмуд Саъдий тўладан келган ўртабўй бир йигитни бошлаб келди. «Танисангиз керак, талабангиз Тоғаймурод Менгноров, журналистика факултетида ўқийди, ҳикоялар ёзади», дея таништирди ҳамроҳини. Дарҳол танидим, у ўқийдиган гуруҳга «Эстетика ва адабиётшунослик асослари»дан дарс берганман. Эсладим: бу йигит дарсларда… Читать далее »

Умида Расулова. Қалб бастакори

      Комментарии к записи Умида Расулова. Қалб бастакори отключены

Таниқли ёзувчи Тоғай Мурод насрида сўз сўйлайди, куйлайди, тасвирлайди. Адиб санъатлараро уйғунликни теран ҳис этиб, дунёни, борлиқни бастакор, рассом, меъмор нигоҳи-ла идроклайди. Асарлари замиридаги мусиқийлик, кўламдорлик муаллиф тафаккур ва тасаввур оламини яхлит гавдалантиради. У ҳар бир воқеа-ҳодиса, ҳолатни теран ва образли тасвирлашга аҳамият берди: “Табиатни тўлғоқ тутди. Атиргуллар атриёт анқитди” (“Ойдинда юрган одамлар”). Бир хил товушлар такрори – аллитерация, ассонансга… Читать далее »

Қозоқбой Йўлдошев. Тоғай Мурод чизган суратлар

      Комментарии к записи Қозоқбой Йўлдошев. Тоғай Мурод чизган суратлар отключены

Тоғай Муроднинг бетакрор қисса ва романлари минг-минглаб китобхонлар юрагидан жой олди, қалбини ларзага солди. Уларни йиғлаб-йиғлаб ўқидик, кулиб-кулиб ўқидик. Чуқур инсоний дард бор эди бу асарларда, кулгу аралаш изтироблар бор эди… Мутолаа давомида ўқувчи ўзида қандайдир руҳий тозаришни ҳис этади, кўнглида чин инсоний туйғулар уйғонади. Адабиётшунос олим, профессор Қозоқбой Йўлдошев билан бугунги суҳбатимиз Тоғай Мурод асарларининг ёш авлод таълим-тарбиясида тутган… Читать далее »

Дилмурод Қуронов. Қалбларни ларзага солган хиргойи

      Комментарии к записи Дилмурод Қуронов. Қалбларни ларзага солган хиргойи отключены

Тоғай Муродни шахсан таниш, ҳамсуҳбат бўлиш насиб этмаган, лекин уни ёзувчи сифатида таниганимга анча бўлди. «Ойдинда юрган одамлар» қиссасини ўқиганимда исмсиз бир таассурот ичида қолганимни эслайман: мазза қилиб ўқиганим рост-у, бировга айтиб бергудек воқеаси йўқдек эди-да!.. Қаҳрамонлари ҳам бинойидек-у, иншо ёзганингда «Фалончига ўхшагим келади» дейдиган эмас-да!.. Бу янглиғ таассуротнинг сабабини кейинроқ англадим: адабиётимиз янгиланаётган пайт экан, Тоғай Мурод шу янгиланишни… Читать далее »

Пиримқул Қодиров. Тоғай Муроднинг туғма истеъдоди (1985)

      Комментарии к записи Пиримқул Қодиров. Тоғай Муроднинг туғма истеъдоди (1985) отключены

Қадимий бир байтда шундай дейилади: Ҳиди йўқ гулга чаман ҳайф, Меҳри йўқ дилга бадан ҳайф. Ҳар бир гулнинг ўзига хос ҳиди ва ҳар бир дилнинг такрорланмас меҳри, айниқса, адабиёт учун қадрлидир. Чунки адабиёт — сараланган бадиийлик чаманидир. Инсон дилига йўл топган асарларгина бу чамандан ўрин ола билади. Китобхонлар қалбига «жиз» этиб тегмаган, унга завқ бермаган сўхтаси совуқ асарларга бу чаман… Читать далее »