Архив рубрики: Романлар

Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) отключены

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси — Озод Ўзбекистон учун битдим. МУАЛЛИФ. БИРИНЧИ БОБ 1 Мен фарғоначи Жамолиддин кетмон набираси бўламан. 2 Бобомиз ҳовлиси Фарғонада бўлади. Даласи Фарғона адоғида бўлади. Бобомиз даласи олдидан бир ариқ сув оқади. Сув гавҳар зилол-гавҳар зилол сув бўлади. Сув эгилмиш толлар мажнун-мажнун солланади. Ариқ ўнгида шаҳардан келажак йўл бўлади. Йўл ариқ ёқалаб ўтади. Йўл мажнунтол соялаб ўтади…. Читать далее »

Тоғай Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди (роман)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди (роман) отключены

1 Таги кўрмаганга гилам битмасин. Қодир қулни чевараси, Холмат малайни невараси, Эсон хизматкорни боласи Ботир қўшчи тумандан айниб келди. Қўшчи калондимоғ-калондимоғ қадам босди. Кибор-кибор қулоч отди. Керма қош-керма қош боқди. Колхоз идораси қошида оёқ илди. Идора томига сердимоқ назар солди. Гап йўқ, сўз йўқ — нарвондан томлади. Томда қўлларини кетига қўйди. Том бош-адоғилаб қадамлади. Вазмин-вазмин қадамлади. Олисларга доно-доно боқиб қадамлади…. Читать далее »