Архив рубрики: Бадиий асарлар

Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) отключены

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси — Озод Ўзбекистон учун битдим. МУАЛЛИФ. БИРИНЧИ БОБ 1 Мен фарғоначи Жамолиддин кетмон набираси бўламан. 2 Бобомиз ҳовлиси Фарғонада бўлади. Даласи Фарғона адоғида бўлади. Бобомиз даласи олдидан бир ариқ сув оқади. Сув гавҳар зилол-гавҳар зилол сув бўлади. Сув эгилмиш толлар мажнун-мажнун солланади. Ариқ ўнгида шаҳардан келажак йўл бўлади. Йўл ариқ ёқалаб ўтади. Йўл мажнунтол соялаб ўтади…. Читать далее »

Тоғай Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди (роман)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Бу дунёда ўлиб бўлмайди (роман) отключены

1 Таги кўрмаганга гилам битмасин. Қодир қулни чевараси, Холмат малайни невараси, Эсон хизматкорни боласи Ботир қўшчи тумандан айниб келди. Қўшчи калондимоғ-калондимоғ қадам босди. Кибор-кибор қулоч отди. Керма қош-керма қош боқди. Колхоз идораси қошида оёқ илди. Идора томига сердимоқ назар солди. Гап йўқ, сўз йўқ — нарвондан томлади. Томда қўлларини кетига қўйди. Том бош-адоғилаб қадамлади. Вазмин-вазмин қадамлади. Олисларга доно-доно боқиб қадамлади…. Читать далее »

Тоғай Мурод. Бобоси билан невараси (ҳикоя)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Бобоси билан невараси (ҳикоя) отключены

Оёқларига қизил ботинка, устига кўк иштон-кўйлак, бошига эски ола дўппи кийиб олган уч яшар невара, ҳаммадан олдин ўрнидан туриб, айвонга чиқади. Дастурхон атрофида ўтирганлар унга парво ҳам қилмайдилар. У даҳлизда бирпас тик туради. Тўғридан қараганда худди вақтинча ўрнатиб қўйилгандек кўринадиган катта-катта қулоқларини кўрганлар неварани тоғасига ўхшатадилар. Қуралай кўзларини, бир оз япасқидан келган бурнини, кенг ва дўнг, ҳали ғам нималигини билмаган… Читать далее »

Тоғай Мурод. Кузнинг бир кунида (ҳикоя)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Кузнинг бир кунида (ҳикоя) отключены

Елкасига пахталик нимча ташлаган дотсент Обидович, ёниб бўлган ўт чўғида кўмилган картошкаларни учи қорайиб куйган косов билан кавлаб, тинмай сигарета чекади. Чўғ тафтидан юзлари қизариб кетган бу салобатли, катта одамнинг қаршисида ийманиб, ориқ қўлларини қовуштириб, йигирма ёшлардаги мўйловли йигит — Рахимжонов ўтирибди. Ҳамиша талабалар даврасида бўладиган Обидовичнинг бугун ёлғиз, мунис ўтириши Раҳимжоновни ажаблантирди. Пешонаси тиришиб, устма-уст сигарета чекаётганларини кўриб эса… Читать далее »

Тоғай Мурод. Ку-ку-ку… (ҳикоя)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Ку-ку-ку… (ҳикоя) отключены

I У жуда ориқ, ўзи сариқ бўлгани учун сийраклашиб қолган сочлариям сарғиш. Қачонлардир яхшигина шеърлар ёзиб, энди расмий ишлар гирдобига тушиб, назмий туйғулари сўниб қолган. Сал энгашиб, оҳиста-оҳиста, нималарнидир ўйлаб, хафақон касали билан оғриб юради. Хафақон касалига йўлиққандан буён ичмайди, чекмайди. Сўзлаганда овози оғир касалларникидай нимжон, хаста чиқиб, диққат қилмаган одам яқинида бўлсаям эшитмайди. Кулганда тишлари кўринмаслиги учун лабларини лабларига… Читать далее »

Тоғай Мурод. Эр-хотин (ҳикоя)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Эр-хотин (ҳикоя) отключены

Йўқ, улар Анҳор бўйида учрашмади. Учрашувда ўзиники қилиб айтиш учун китоблардан шеърлар кўчириб олмади. О, мен сени севаман, сенсиз яшай олмайман қабилидаги мавсумий сўзларни сўзлашмади. Лаблар топишганда қизнинг узун товони ердан сал кўтарилмади. Йўқ, йигит қизни безорилардан қутқариб қолмади… Яхши шоир Ўролбой кўрпага бурканиб, ишқий шеър битди. Мисраларини фарзандидай ардоқлаб, вояга етказди. Беихтиёр ўзининг биринчи муҳаббатини — синфдоши Холбувини эслади…… Читать далее »

Тоғай Мурод. Кундалик дафтардан

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Кундалик дафтардан отключены

ИЛМИЙ-ТЕХНИКА ТАРАҚҚИЁТИ ҲАҚИДА ЎЙЛАР Ўзбек  адабиёти… халқ оғзаки ижодидан бино бўлган. Ўз оти ўзи билан – оғзаки ижод.  Асар оғизда яратилган. Тилда яратилган. Асар оғиздан тил орқали чиқиб, ҳар ёққа  тарқаб-тарқаб кетган. Оғиздан чиққанни кўз билан тутиб бўлмайди, токчага чиқ(ар)иб бўлмайди. Бирпасда ҳавога учиб кетади,  сўнг ҳавода  йўқ бўлиб кетади. Эшитган эшитиб қолган, эшитмаган саводсиз қолган. Эшитганларини ёдда сақлаб қололганлар… Читать далее »

Тоғай Мурод. Юрт қўшиғи (бадиа)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Юрт қўшиғи (бадиа) отключены

Аёлимиз айтади, уйқунгизда гапириб чиқасиз, дейди. – Нимани гапириб чиқаман? – сўрайман ундан. Аёлимиз тайин бир нима деёлмайди. Бир ундай дейди, бир бундай дейди. Чин, мен учун кеча-да бир бўлиб қолди, кундуз-да бир бўлиб қолди. Кўзим илиндими, бўлди, тушимга бир нималар киради. Уйқумда қаерлардадир нималардир қилиб юраман. Тушимми-ўнгимми, билолмайман. Кунлар ўнгимда қандай кечса, уйқумда-да шундай кечади. Эл билан кўришиб-сўрашаман, гаплашаман,… Читать далее »

Тоғай Мурод. От кишнаган оқшом (қисса)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. От кишнаган оқшом (қисса) отключены

1 Биродарлар, кўргилик, кўргилик! Бир эрта уйғониб, калламга қўл югуртирдим. Сочларим орасида яра-чақалар уч берди. Пар-войим фалак бўлди, юра бердим. Онамга-да айтмадим. Чақалар кун сайин болалади. Катта-катта бўлди. Қўтир бўлиб қичиди. Шунда, қишлоғимиз дўхтирига бордим. Дўхтир фу, дея афтини буриштирди. Юрчидаги калхонага олиб жўнади. Йўлда машинадан ташлаб қочдим. Ушлаб келиб, яна машинага босди. Калхонада… Уҳ, айтгили йўқ. Дўхтир дегани бераҳм… Читать далее »

Тоғай Мурод. Момо Ер қўшиғи (қисса)

      Комментарии к записи Тоғай Мурод. Момо Ер қўшиғи (қисса) отключены

«Момо Ер қўшиғи» қиссаси биринчи марта «Қўшиқ» номи билан «Ёшлик» журналида эълон қилинади («Ёшлик», 1987, 3-сон). Қиссанинг тўлиқ варианти шу йили китоб шаклида чоп этилади (Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987). Асарнинг ёзувчи томонидан қайта ишланган янги варианти эса 1994 йилда нашр қилинади («От кишнаган оқшом». «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни Бош таҳририяти, 1994). 1 Хумор момога кун туғди. Ёлғиз… Читать далее »